Кутилмаган молиявий қийинчиликлар юзага келганда, микроқарз каби кредит маҳсулотлар тури қисқа муддатли ва ҳар қандай мақсадлар учун Сизга пул маблағларини тез ва осон олиш имконини беради. Микроқарзлар банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида фақат жисмоний шахсларга тақдим этилади. Микроқарзнинг миқдори қарз олувчининг тўлов қобилиятига боғлиқ, аммо 50 млн. сўмдан ошиб кета олмайди. Микроқарз Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида нақд ёки банк картасига надқ пулсиз кўринишда тақдим этилади. Шу билан бирга, банк картаси дебет ёки кредит картаси бўлиши мумкин. Нақд пулсиз шаклда олинган микроқарз, банк картасидан фойдаланиш орқали товар, иш ва хизматлар учун тўлаш имконини беради. Шу билан бирга, банк томонидан банк картасига маблағларни ўтказиш орқали бериладиган микроқарзнинг асосий хусусиятлари қуйидагича: